Ижтимоий тармоқ орқали “Мен биринчи гуруҳ ногирон бўлишимга қарамай автотураргоҳга киришимга пул тўлашга мажбур бўлдим…” мавзуида танқидий мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Мазкур ўрганиш жараёнида Ўрикзорда жойлашган “GRANDLOTUS” MЧЖга тегишли автотураргоҳидан биринчи гуруҳ ногиронлиги бор фуқаро фойдалангани учун 12 минг сўмни асоссиз тўлагани маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг:
6-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт.
Ўзбекистон Республикаси “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситаларидан фойдаланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” Қонунининг:
7-моддасига мувофиқ, қуйидаги шахслардан автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди:
“Ногирон ҳайдовчи бошқараётган автомобиль” таниқлик белгиси ўрнатилган автотранспорт воситасини бошқараётган I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар — ногиронликни тасдиқловчи тиббий маълумотномаси бўлганда.
Рақобат қoмитаси томонидан мурожаат юзасидан истеъмолчи билан алоқа ўрнатилганда унинг мурожаати ижобий ҳал бўлгани маълум қилинган.