Билдириш
Ҳуқуқий саводхонлик
ЧЕГИРМАЛАР ҲАҚИДА ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТ БЕРИЛИШИ ШАРТ
Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ, Товар (иш, хизмат) нархи (тарифи) ва сотиб олиш шартлари ҳақида тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт.
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 28 майдаги 24-сон буйруғига илова сифатида тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралар» билан мулк ҳуқуқида тегишли бўлган товар-моддий захираларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш ва уларни молиявий ҳисоботда акс эттириш тартиби белгиланган.
Мазкур тартибнинг 16-бандида, шартномага мувофиқ товар-моддий захиралар чегирма билан харид қилинганда, улар мазкур бандда назарда тутилган тартибда бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.
Харидор томонидан товар-моддий захираларни қабул қилиш санасида фойдаланилган чегирмалар, агар тасдиқловчи бирламчи ҳисоб ҳужжатлари мавжуд бўлганда, улар харид қилинган товар-моддий захиралари қийматини камайтиришга олиб борилади (сотиб олиш харажатлари таркибига киритилмайди).
Товар-моддий захиралари қабул қилинган санадан сўнг уларни харид қилиш бўйича шартнома шартларини бажариш натижасида юзага келган (олинган) чегирмалар, ташкилотнинг молиявий натижаларига олиб борилади ва сотиб олинган товар-моддий захиралар қийматини камайтирмаслиги белгиланган.
Ушбу ҳолатда чегирма тақдим этувчи сотувчи қонунчиликка мувофиқ, товар нархини ҳақида тўғри ва тушунарли маълумот тақдим этишга мажбур. Бироқ, товар нархини ўзи белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, ўз фаолияти йўналишларини, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларни ва ўз товарларининг (ишларининг, хизматларининг) истеъмолчиларини мустақил равишда танлашга ҳақли эканлиги белгиланган.