Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни 26-моддасига мувофиқ иқтисодий концентрация ҳисобланган битим (ҳаракат) томонларининг бири активларининг баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушуми БҲМнинг 250 минг баравари миқдоридан ортиқ ёхуд уларнинг активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушуми БҲМнинг 500 минг баравари миқдоридан ортиқ бўлганда хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш белгиланган.
Шунга қарамасдан, “Vivo Conformation” МЧЖ томонидан жорий йилнинг 24 сентябр санасида “Bek Max House” МЧЖни қўшиб олиниши натижасида қайта ташкил этилганлиги маълум бўлди, бунда монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олинмасдан битим тузилганганлиги аниқланди.
Юқоридаги ҳолатларга кўра, Қўмитанинг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг Махсус комиссияси томонидан «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилиши юзасидан “Vivo Conformation” МЧЖга нисбатан молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.
Маълумот ўрнида, Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.