Ижтимий тармоқ орқали “Техно Март савдо марказидан бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган телефони бир ҳафтада нуқсони юзага чиққани, уни сифатлисига алмаштириб ололмаётганлиги сабабли тузилган шартномани бекор қилиш муаммо бўлаётгани” ҳақида фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда фуқаро билан «TEXNOMART» МЧЖ ҳамкори “AXIOM PLAN” МЧЖ ўртасида 05.11.2024 йилда шартнома тузиш орқали фуқаровий-ҳуқуқий муносабатга киришилгани ва харид қилинган уяли телефон аппаратининг қисқа муддатда носоз ҳолга келгани, савдо дўкони томонидан сифатсиз товар муаммоси ҳал этилмаётганлиги маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддасига асосан:
Агар товардан фойдаланилмаган, у шикастланмаган, қадог’и билан қайтарилган бўлса, унинг исте’мол хусусиятлари сақланган ва ушбу сотувеҳидан сотиб олганлигини тасдиқловчи асослар бўлса, истеъмолчининг товарни алмаштириш ёхуд қайтариб олиш ҳақидаги талаби қаноатлантирилиши лозим.
Шунингдек, Ўзбекистон Рcспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг чакана савдо қоидаларининг 1- иловага мувофиқ зарур сифатдаги, қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган ноозиқ-овқат товарлари рўйхатининг 11-бандида тақдим этилган:
“Кафолат муддатлари белгиланган техник жиҳатдан мураккаб маиший товарлар: металл қирқувчи ва ёғочга ишлов берувчи маиший дастгоҳлар; маиший электр машиналари ва маиший электр приборлари; маиший радиоэлектрон аппарат, маиший ҳисоблаш ва кўпайтириш техникаси, фото ва киноаппаратлар, телефон аппаратлари ва факсимил аппарати, электр мусиқа асбоблари, электрон ўйинчоқлар”, яъни маҳсулотда завод нуқсони йўқ бўлса, маҳсулотни қайтариб ёки алмаштириб бериш имкони йўқлиги маълум қилинган.
Рақобат қўмитасининг «TEXNOMART» «TEXNOMART» «TEXNOMART» МЧЖ юборган сўров хатига жавобан харидор сотиб олган смартфон ишлатилгани ва техник соз бўлганлиги сабабли «TEXNOMART» МЧЖ уни қайтариб олиш имкони йўқлигини билдирган. Фуқаро уни кафолат муддатида таъмирлатиш ҳуқуқига эга эканлиги ва бу ҳақда жамиятга мурожаат қилиши кераклиги билдирилган.