Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича
ҲИСОБОТ
| 1. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури, номи ва реквизитлари | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.09.2019 йилдаги ПФ-5817-сонли “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 4-банди:
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) қуйидаги ҳуқуқлар берилсин: а) чакана савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида товарлар ва хизматларнинг назорат харидини ўтказиш, уларни истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мослиги жиҳатидан экспертизадан (тестдан) ўтказилишини ташкил қилиш; |
||
| 2. | ТСТБни ўтказувчи давлат органи ёки ташкилоти | Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси | ||
| 3. | Ваколатли органларнинг хулосалари олинганлиги | Ўзбекистон Республикаси Иқтисод ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси | ||
| 4. | Сана | |||
| Тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижалари | ||||
| 5. | Хулоса
ТСТБдан ўтказиш натижалари бўйича инсон ҳаёти, саломатлиги, жисмоний шахслар мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотларни аниқлаш ва уларни реализациясини олдини олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, 11.09.2019 йилдаги ПФ-5817-сонли Фармонининг 4-бандида келтирилган тартибга солиш усулининг амал қилиши мақсадга мувофиқ. |
|||
| 6. | Ҳужжатнинг таъсир доираси
халқ истеъмол товарларини ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар; истеъмолчиларнинг ҳаёти, соғлиғи, мол-мулки ҳамда атроф-муҳит учун хавф туғдирувчи товар ишлаб чиқарганлик (иш бажарганлик, хизмат кўрсатганлик) учун қонунчиликка мувофиқ норматив ҳужжатларни тасдиқлаган органлар; мувофиқлик сертификати берган органлар; соғлиқни сақлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ветеринария хизмати органлари ёки хавфли товар (иш, хизмат)ни ишлаб чиқариш ёхуд реализация қилишга рухсат берган бошқа органлар. |
|||
| 7. | Ҳужжатнинг натижадорлиги ва самарадорлиги
Рақобат қўмитаси томонидан ўтган беш йил давомида (2021-2025 йй, 2026 йил 1-чорак) жами 2 338 та номдаги халқ истеъмол товарларининг назорат харидлари тадбирлари амалга оширилган бўлиб, уларни экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра, жами 450 та номдаги маҳсулотлар норматив-техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатлари талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланган ва 12,3 млрд. сўмлик маҳсулотлар истеъмолчиларга сотилмасдан қайта ишлашга юборилган. |
|||
| 8. | Ҳужжатнинг ижобий ва салбий оқибатлари
Истеъмолчиларга сифатсиз ёки техник жихатдан тартибга солиш ҳужжатларига номувофиқ бўлган маҳсулотлар сотилиши, уларнинг соғлиғи, ҳаёти ва мулкига етказилиши мумкин бўлган зарарни олди олинади ҳамда инсофсиз рақобатга чек қўйилади. Ваколатли вазирлик ва идоралар билан назорат харидларини ҳамкорликда амалга ошириш тизимлар ўртасидаги функцияларни такрорланишини олдини олади, ишлаб чиқарувчи ва сотувчи ташкилотларни фаолиятига аралашмаган ҳолатда уларнинг маҳсулотлари сифатини назорат қилиш имконини яратади. |
|||

