Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Яқинда EPA брендининг сув маторини сотиб олдик. Афсуски, янги бўлишига қарамай, матор умуман ишламади…” мавзуида Андижон вилояти Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро мурожаат қолдирган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Олиб борилган ўрганишларда фуқаро харид қилган сув мотори ҳақиқатан ҳам нуқсонли эканлиги аниқланди. Натижада нуқсонли сув насоси ишлаб чиқарувчининг техник сервис хизмат маркази Андижон филиали томонидан қайтариб олиниб, товар учун тўланган пул маблағлари мурожаатчиига тўлиқ қайтарилиши таъминланди.



