БЕЛГИЛАНГАН НАРХЛАРНИ ОШИРИШ АЛОМАТЛАРИ БЎЙИЧА ДОРИХОНАЛАРГА НИСБАТАН ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига “FAIR TECH” ягона ахборот тизими орқали Тошкент шаҳрида жойлашган дорихоналар томонидан дори воситаларини сотишда белгиланган савдо устамаларига риоя этилмаётганлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда. Мурожаатларга асосланган ҳолда олиб борилган ўрганишлар натижасида қатор дорихоналар томонидан савдо устамаларига риоя этилмаган ҳолда: “WHOLE PHARM” МЧЖ томонидан дори воситаларини улгуржи сотишда белгиланган…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА “ДОЛЗАРБ БИР ОЙЛИК” ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗМОҚДА

Рақобат қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Хоразм вилоятидаги “Долзарб бир ойлик” тадбирлари доирасида ўтказилаётган ўрганишлари давомида аҳоли томорқалари, улардан унумли фойдаланиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, шунингдек, ҳудудларни ободонлаштириш жараёнида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида бир қатор туман ва шаҳарларига ташриф буюрди. Жумладан, ишчи гуруҳ Хонқа туманидаги “Истиқлол”, “Ватанпарвар”, “Тома”, “Баркамоллик”, “Гулшан”…

ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯ БИТИМИГА РОЗИЛИК БЕРИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан “Xonadon taomlar” МЧЖнинг “Stargate Systems” МЧЖнинг 86,2 фоиз улушларини олиш бўйича аризаси кўриб чиқилди. “Xonadon taomlar” МЧЖ ресторан ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиш хизматларини кўрсатиш билан шуғулланувчи ташкилот; “Stargate Systems” МЧЖ кўнгил очиш ва дам олиш боғлари фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот ҳисобланади. Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битимлар бозорда…

РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН БИР НЕЧА КОРХОНАЛАРГА ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИ ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан жорий йилнинг феврал ойи давомида реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилди. Олиб борилган ўрганиш натижаларига мувофиқ, Ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган бир неча хўжалик юритувчи субъектларга “UNG PETRO” MЧЖ (CARVON), “INTERNATIONAL FOODCHAIN” MЧЖ (KFC), “CENTRAL ASIA VOYAGES-CAV” MЧЖ…

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Рақобат қўмитаси махсус ахборот порталидаги маълумот ва ижтимоий тармоқлар орқали қолдирилаётган мурожаатларга асосан давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган харидларда қонун талабларига риоя қилинганлиги юзасидан мунтазам равишда мониторинг олиб бормоқда. Хусусан, ижтимоий тармоқнинг “Revizor” каналида “Давлат харидларида аффилланган шахслар иштироки анъанага айланяптими?” мавзуидаги қолдирилган мурожаатда “Biznesni rivojlantirish banki” (Буюртмачи) томонидан мобил операторлар орқали SMS жўнатиш хизмати…

Расмий муносабат

Рақобат қўмитаси махсус ахборот порталидаги маълумот ва  ижтимоий тармоқлар орқали қолдирилаётган мурожаатларга асосан давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган харидларда қонун талабларига риоя қилинганлиги юзасидан мунтазам равишда мониторинг олиб бормоқда. Хусусан, ижтимоий тармоқнинг “Ревизор” каналида Дўстлик тумани ободонлаштириш бошқармаси (Буюртмачи) томонидан кўчатлар сотиб олиш бўйича ўтказилган бошланғич қиймати 104,0 млн. сўмлик танловда иштирокчилари ўртасидаги аффилланганлик (ўзаро боғлиқлик) ҳолати мавжуд…

Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари кунига бағишланган семинарлар якуни

15 март — Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари кунига бағишланган семинарлар якуни НАМАНГАН ВИЛОЯТИ Наманган вилояти Чуст туманида “Мен ёш истеъмолчиман” мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Танловда тумандаги 63 та мактабнинг 9-11 синф ўқувчиларининг орасидан ғолиблари аниқланиб уларнинг устозлари махсус диплом ва эсдалик совғалари билан такдирландилар. Шунингдек, туманда жойлашган умумтаълим мактабларида ва Турон халқаро университетида профессор, ўқитувчи ва…

Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан жойларда ўқув-семинарлари давом эттирилмоқда

15 март — Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан Рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармалари томонидан жойларда ўқув-семинарлари давом эттирилмоқда. Жумладан, ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ Тошкент иқтисодиёт ва педагогика институти, Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети ва Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: муаммо ва ечимлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда…

“Истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича энг яхши корхона” танлови ғолиблари тақдирланди

Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган “Истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича энг яхши корхона” танлови ғолиблари тадбир доирасида тақдирланди. Танлов ғолиблари қуйидаги йўналишлар бўйича аниқланди: Умумий овқатланиш – «MAK FOOD SERVIS» МЧЖ (EVOS) Чакана савдо – «HAVAS FOOD» МЧЖ Онлайн савдо – «OPEN SHOP» МЧЖ Молиявий хизматлар – «PAYNET» AЖ Ишлаб чиқариш…

“Молиявий саводхон ёш истеъмолчи” онлайн олимпиадаси ғолиблари тақдирланди

Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси German Sparkassenstiftung for International Cooperation ташкилоти билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги кўмагида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Молиявий саводхон ёш истеъмолчи” онлайн олимпиадаси ғолиблари тадбирда муносиб тақдирланди. Ғолиблар: 1️⃣Ёқубов Мадаминбек Абдураҳим ўғли 2️⃣Халимова Одинахон Аъзамжон…