Ижтимоий тармоқ орқали “Андижон шахар Ишонч магазиндан Ферре газ плита олудик битта гарелкаси ёнмаяпти…” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасиданг қуйидагиларни маълум қилади.
Рақобат қўмитаси томонидан “SAM-FERRE” МЧЖга юборган сўров хатига жавобан 2025 йилнинг 20 мартда истеъмолчи М.А. томонидан сотиб олинган маиший газ плитанинг биттаси ёнмаётганлиги, хусусан, 2025 йилнинг 24 март куни сервис ходимлари мурожаат қолдирилган манзилда бўлиб, муаммони ўрганилганда газ босимининг пастлиги сабабли янги газ плитасининг битта конфорка яъни ёниш қисми ёнмаганлиги маълум бўлди. Сервис томонидан газ плитаси қайта кўздан кечирилиб, таъмирлаб берилиши таъминланди.