Қўмита ташаббуси билан банкларда истеъмолчилар ҳуқуқлари мустаҳкамланмоқда!
🟠 2025 йил 25 март куни Рақобат қўмитасида тижорат банкларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш стратегиясини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.
🟠2024 йил давомида Қўмитага 30 мингдан ортиқ истеъмолчилар мурожаат қилган бўлиб, уларнинг 80% истеъмолчи фойдасига ҳал қилинди. Шунингдек, молиявий хизматлар бўйича мурожаатларнинг 10% банклар билан боғлиқ бўлган.
🔍 Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки:
Истеъмолчилар банкларга эмас, балки назорат органларига шикоят қилишни афзал кўради.
Банклар мурожаатларни тезкор ва холисона кўриб чиқишда камчиликларга йўл қўймоқда.
Ахборот ошкоралиги ва реклама қонунчилигига риоя қилиш борасида ҳам муаммолар мавжуд.
🌍 Хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, Қўмита банклар учун истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни таклиф этмоқда. Бу жараёнда халқаро экспертлар, жумладан, German Sparkassenstiftung мутахассислари ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.
➡️ Қўмита банклар ва тадбиркорлик субъектларини истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлашга чақиради!