Ўзбекистон Президенти “Tadweer” компанияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрига амалий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида 2 декабрь куни “Tadweer” компанияси бош ижрочи ва бошқарувчи директори Али ал-Даҳерийни қабул қилди. Амирликлар компаниясининг Ўзбекистонда электр энергиясини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш, бунда илғор технологик ечимларни жорий қилиш режалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Президенти “Air Products” компанияси билан ҳамкорликдаги жорий ва истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 декабрь куни Дубай шаҳрида “Air Products” компанияси бошқаруви раиси Сейфи Гасемини қабул қилди. Компания билан ҳамкорликни, энг аввало, юқори технологик тармоқларда янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди. Давлатимиз раҳбарига жорий лойиҳаларнинг бориши ва янгиларига тайёргарлик ҳолати тақдимот қилинди.

Ўзбекистон Президенти “SWS” компанияси билан инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини кўриб чиқди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 декабрь куни БААнинг “SWS” компанияси бош ижрочи директори Аҳмад Ал-Шамсий билан учрашув ўтказди. Компаниянинг Ўзбекистон ҳудудларида сув таъминоти ва сувни тозалаш соҳаларидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва амалга ошириш, бунда халқаро шерикларни, шу жумладан Франциянинг “SUEZ” ва Япониянинг “Marubeni” компанияларини жалб қилиш борасидаги режалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Президенти “Amea Power” компанияси билан ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифнинг ишбилармонлик дастуридаги навбатдаги учрашувини “Amea Power” компанияси раиси Ҳусайн Ал-Новайс билан ўтказди. Мамлакатимизда, энг аввало, “яшил” энергетика ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди. Компаниянинг Ўзбекистонда фаолият юритиш борасидаги режалари қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон Президенти БАА билан инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрига ташрифнинг ишбилармонлик тадбирлари доирасида 2 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликлари инвестиция вазири, “ADQ” холдинги бош ижрочи директори Муҳаммад Ҳасан ал-Сувайдий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда  “TAQA” компанияси раҳбари Жасим Ҳусайн Табет ва “Masdar” компанияси раҳбари Муҳаммад Жамил ал-Рамаҳий ҳам қатнашди. Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва…

Ўзбекистон ва Ҳиндистон етакчилари инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни Дубай шаҳрига амалий ташриф доирасида Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан учрашди. Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Коммуникацион технологиялар, фармацевтика, фан ва таълим, соғлиқни сақлаш, анъанавий тиббиёт ва йога соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва қўшма дастурларни амалга оширишга…

Ўзбекистон Президенти чўлланишга қарши курашишда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни Иқлим ўзгариши бўйича саммит доирасида БМТ Бош котибининг ўринбосари, Чўлланишга қарши кураш конвенцияси ижрочи котиби Иброҳим Тиав билан учрашув ўтказди. Ўтган ойда Самарқанд шаҳрида дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатлари делегациялари ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган БМТнинг Чўлланиш бўйича конвенциясини амалга ошириш қўмитасининг 21-сессияси сермаҳсул бўлгани…

Ўзбекистон ва Индонезия Президентлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

Дубай шаҳридаги БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Индонезия Президенти Жоко Видодо билан учрашди. Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Барча даражалардаги ўзаро мулоқотларнинг бугунги ҳолати ва икки томонлама савдодаги ижобий суръат мамнуният билан қайд этилди. Самарали ҳамкорликни, шу жумладан иқтисодий соҳада “йўл…

Ўзбекистон ва Туркия етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди. Суҳбат Дубай шаҳрида ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси доирасида бўлиб ўтди. Кенг кўламли стратегик шерикликни янада кенгайтириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш борасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. Илгари олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Бўлажак…

Ўзбекистон ва Мўғулистон Президентлари ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш борасидаги навбатдаги қадамларни келишиб олдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни БААга амалий ташриф доирасида Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан учрашди. Ўзбекистон билан Мўғулистон ўртасидаги анъанавий дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Ўтган йил сентябрь ойида Самарқандда ўтган учрашув келишувларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзаро савдодаги ижобий суръат мамнуният билан қайд этилди.…