Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Қўқон шаҳрида жойлашган «#Chopar_Pizza» филиалига заказ қилинган пицца етказиб берилганида умуман истеъмолга яроқсиз чиқди” мавзуида мурожаат қолдирилган.
Рақобат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Ўрганишларда фуқаро “Чопар пицца” МЧЖга Яндекс иловаси орқали буюртма қилган ва етказиб берилгани, етказиб бериш жараёнида эҳтиётсизлик сабаб буюртма сифатсиз ҳолга келгани маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасида:
Истеъмолчи ўзи сотиб олган товар (иш, хизмат) санитария-гигиена, шу жумладан, радиология, эпидемияга қарши талабларга ва амалдаги бошқа нормалар ҳамда қоидаларга риоя этган ҳолда ишлаб чиқарилган ёки бажарилган бўлишига ва унинг ҳаёти, соғлиғи, атроф-муҳит учун хавфсиз бўлишига, шунингдек, унинг мол-мулкига зарар етказмаслигига кафолат берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб берилган
Корхона томонидан фуқаро билан алоқага чиқилиб, ўзига маъқул бўлган пицца таомидан янги тайёрлатиб, қайта етказиб берилиши таъминланди.