РАҚОБАТ МУҲИТИ МУНТАЗАМ МОНИТОРИНГДА
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасидан олинган маълумотда жорий йилнинг дастлабки олти ойида бажарилган ишлар сарҳисоб қилинган. Жумладан, давлат буюртмачилари томонидан товар, иш, хизмат ва қурилиш соҳаларида ўтказилган 9 322 та танлов (тендер) савдолари юзасидан олиб борилган таҳлиллари натижасида 5 153 та (55,2 фоиз) савдо жараёнида 6 611 та рақобатга зид ҳаракатлар содир этилгани…