Ижтимоий тармоқ орқали “Самарқанд BYD автосалони Бани моторс нега сарсон қилаяпсизлар мошиналарингиз буракми қайтаринглар хитойга нега бугун кел эрта кел вдеб 2 ойдан бери сарсон саргардон қилаяпсизлар…” мавзуида мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Рақобат қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан мазкур мурожаат ўрганилганда фуқаро Ш.Х. 2025 йил 11 январь куни Самарқанд шаҳар BYD автосалонидан “BYD” русумли машина сотиб олгани, автосалон ходимлари томонидан машина 400 км юради деб маълумот беришган, аммо машина 200 км юраётгани ва автомобилни қайтариб олинмаётгани юзасидан эътирозлар билдирилган.
Ҳудудий бошқарма фуқаронинг мурожаати асосида “BENI-MOTORS” МЧЖга юборган сўров хатига жавобан BYD SEAGULL EV русумли машинани ишлатиш бўйича кўрсатмаларда совуқ ҳавода энергия сарфини ошииши ва қувват захирасининг пасайишига олиб келишии ва ҳайдаш услуби ҳам қувват захирасининг камайишига таъсир қилиши мумкинлиги билдирилган.
Шунингдек, харид жараёнида МЧЖ ходимлари томонидан фуқарога Самарқанд шаҳридан Каттақўрғон шаҳригача бўлган масофада бориб келиш учун Test Drive ўтказиш учун таклиф берилган, лекин фуқаро бунга рад жавобини бериб, автомашинадан шаҳар ичида такси сифатида фойдаланишини билдирган.
Асосийси, жорий йилнинг 6 март санасида автомошина диагностика (Test drive) дан ўтказилди. Авомашинанинг юриш масофаси ҳақидаги техник хулосага асосан батарея қуввати нормал ва энергия истеъмоли одатдагидан юқори (ташқи ҳарорат пастлиги учун) ва жорий кўрсаткичлар қишда автомобилнинг ўртача чидамлигидан сезиларли даражада фарқ қилмаслиги аниқланди.