15 март — Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан Рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармалари томонидан жойларда ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ
Фарғона давлат университетида ўқитувчи ва талабалар учун ўтказилган семинарда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бўйича муҳим маълумотлар берилди. Тадбирда Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва Ташқи техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги вакиллари ҳам иштирок этди.
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
Самарқанд давлат чет тиллар институтида ташкил этилган семинарда талабаларга сифатсиз маҳсулотларни аниқлаш, истеъмолчи сифатида ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларни аниқлаш ва бу борада тегишли идораларга мурожаат қилиш тартиби тушунтирилди.
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
«HUDUDGAZ QASHQADARYO» газ таъминоти филиали ходимлари учун “Истеъмолчилар ҳуқуқлари устуворлиги кафолатланади” мавзусида семинар ўтказилди. Тадбир давомида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича тушунча берилди.
Барча фуқароларни истеъмолчилик маданиятини оширишга ва ўз ҳуқуқларини билишга чорлаймиз!