Рақобат қўмитаси махсус ахборот порталидаги маълумот ва ижтимоий тармоқлар орқали қолдирилаётган мурожаатларга асосан давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган харидларда қонун талабларига риоя қилинганлиги юзасидан мунтазам равишда мониторинг олиб бормоқда.
Хусусан, ижтимоий тармоқнинг “РевиZorro” каналида “ТКТИ Шаҳрисабз филиали 5,7 миллиондан қуёш панеллари сотиб олишга рози” номли мурожаат қолдирилган. Унда Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали (Буюртмачи) томонидан қуёш панелларини харид қилиш бўйича ўтказилиши белгиланган бошланғич қиймати 400,0 млн. сўмлик танловда талаблар жуда мураккаб қилиб кўрсатилганлиги, танлов талаблари айнан битта фирма учун мослаштирилган бўлиши мумкинлиги қайд этилган.
Рақобат қўмитаси томонидан ўрганиш давомида Буюртмачи томонидан махсус ахборот портали орқали жойлаштирилган ушбу танлов эълони буюртмачи томонидан ихтиёрий равишда бекор қилинганлиги маълум бўлди.