Рақобат қўмитасида инсон ресурсларини режалаштиришнинг янги тизимини босқичма-босқич жорий этиш юзасидан семинар-тренинг ўтказилди.
Семинар-тренингда Қўмита раиси ўринбосари Ф.Карабаев ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг департамент бошлиғи А.Эранов ва бошқа масъул ходимлар иштирок этди.
Унда давлат органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда малакали кадрларни шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилган “Давлат органларида инсон ресурсларини режалаштириш бўйича намунавий йўриқнома” муҳокамаси бўлиб ўтди.
Шунингдек, инсон ресурсларини режалаштириш тушунчаси ва унинг мақсади, ушбу йўналишдаги муаммолар, инсон ресурсларини режалаштиришда стратегик ёндашувни жорий этишнинг афзалликлари ҳақида маълумот берилди.
Тадбир давомида давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларини стратегик режалаштириш ва профессиографик таҳлил мавзуларида фикр-мулоҳазалар алмашилиб, сўровномалар ҳам ўтказилди.
Ҳамда Агентлик ходими Н.Кутлимуратова томонидан hrm.argos.uz платформасига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтди.