Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, кенг қамровли ижодий, илмий-амалий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтириш, мамлакатимизда илм-фан, таълим, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёшларимизни она юртга муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги улкан хизматлари ҳамда ижтимоий…

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан бир гуруҳ чет эл инвесторларини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Давлатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, дипломатик, савдо-иқтисодий, сармоявий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтиришга қўшаётган катта ҳиссаси, мамлакатимиз иқтисодиётига инвестицияларни жалб этиш, самарали инновацион лойиҳалар ва қўшма дастурларни амалга ошириш, республикамиздаги кенг қамровли ислоҳотлар ва демократик ўзгаришларни, Ўзбекистон томонидан илгари сурилаётган глобал ва минтақавий ташаббусларни…

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда спортни ривожлантириш ва кенг оммалаштириш, юртимизнинг халқаро майдондаги шон-шуҳратини юксалтиришга қўшган катта ҳиссаси, спорт соҳасига қаратилаётган эътибор ва яратилган шароитлардан самарали фойдаланган ҳолда, ўзининг азму шижоати ва юксак маҳорати билан нуфузли мусобақаларда улкан натижаларга эришиб, Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётгани, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ёшларимизни она…

Ўзбекистон Президенти АҚШ делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 август куни АҚШ Сенати Миллий хавфсизлик ва ҳукумат ишлари бўйича қўмитаси раиси Гэри Питерсни қабул қилди. Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда амалий ҳамкорликни, энг аввало, икки мамлакатнинг парламентлараро мулоқоти доирасида кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Ўзаро алоқалар ва алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Икки…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:   – Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига; – Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига; – Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига; – Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига; – Шухрат Мадаминович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига; – Музаффар…

Президент Самарқандни ривожлантириш имкониятларини кўрсатиб ўтди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифалар бўйича йиғилиш ўтказди. Сўнгги йилларда вилоят изчил ривожланмоқда. Лекин бу барча туманларда мутаносиб эмас. Масалан, ҳудуд саноатининг қарийб ярми Самарқанд шаҳрига тўғри келади. Ўтган етти ойда вилоятда 600 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилган. Лекин уларнинг 78 фоизи Самарқанд шаҳри,…

Замонавий корхона имкониятлари кенгаяди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги “Азия металл проф” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Ушбу йирик заводда 2018-2022 йилларда хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда умумий қиймати 110 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилган. Бу маблағнинг 33 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициядир. Дастлаб, 2018 йил декабрда рух ва полимер билан қопланган металл листлар тайёрлаш бошланган бўлса, иккинчи босқичда, 2021…

Самарқанд туманида қурилаётган мажмуада 10 мингга яқин иш ўрни бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд туманида барпо этилаётган савдо, саноат ва сервис мажмуасининг қурилиш майдонида бўлди. Унинг ҳудуди 37 гектар. Бу ерда умумий қиймати 2 триллион 79 миллиард сўмлик 7 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Улардан биринчиси – автомобиллар эҳтиёт қисмлари бозори яқинда ишга туширилади. 11 гектарни эгаллаган савдо дўконларида 3 мингта иш ўрни яратилади. Айни пайтда…

Президент Самарқанддаги Биокимё институтини бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд давлат университетининг Биокимё институти фаолияти билан танишди. Бугунги кунда университетда 25 мингдан ортиқ талаба таълим олади. Бу ерда тўртта – Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти, Муҳандислик физикаси институти, Туркология илмий-тадқиқот институти ҳамда Биокимё институти ташкил этилган. Биокимё институти жорий йилда университетнинг биология ва кимё факультетлари негизида очилди. Бунинг учун кенг кўламли…

Шавкат Мирзиёев: Мақсадимиз – ҳар бир ёшга муносиб шароит яратиш

Давлатимиз раҳбари Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги 32-умумтаълим мактабини кириб кўрди. Конституциямизда Ўзбекистон ижтимоий давлат экани белгиланди. Бу борадаги энг муҳим соҳалардан бири таълимдир. Шу мақсадда янги муассасалар қуриш билан бирга таълимнинг мазмунини яхшилашга ҳам эътибор қаратилмоқда. 32-мактаб жорий йилда капитал таъмирланди. У 782 ўқувчига мўлжалланган. 22 та синфхона, спорт зали, ошхона, STEM лабораторияси, компьютер хоналарида…