Ижтимоий тармоқ орқали “Korzinka савдо тармоқларининг Янгиҳаёт туманидаги филиалида “чегирма” деган маълумот орқали бир блок Чортоқ суви харид қилингани, аммо унинг пештахта ва кассадаги нархи ўртасида тафовут борлиги” юзасидан маълум қилиниб, ушбу ҳолат бўйича тегишли чоралар кўриш тўғрисида фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Рақобат қўмитаси мурожаатда қайд этилган муаммони “Anglesey Food” МЧЖни жалб қилган ҳолда ўрганиб чиққанида Korzinka савдо тармоқларининг мазкур филиалида “Чортоқ” номидаги сув маҳсулотларида нархга доир тафовутлар аниқланмади.
Хусусан, Чортоқ суви пластик ва шиша қадоқлари, ўлчами ҳамда ҳажмига қараб турли нархларда сотилаётганлиги маълум бўлди. Бу эса истеъмолчиларда тушунмовчиликларни келтириб чиқарган. Савдо шохобчаси ходиларига маъмурият томонидан мижозларга хизмат кўрсатиш, қизиқтирган саволларига ўз вақтида тўлиқ маълумот бериш шартлиги ҳақида қайта тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бундан ташқари, бугунги кунда ижтимоий тармоқ орқали мазкур мурожаатни тўлақонли ўрганиш мақсадида қолдирилган ёзишмага мурожаат муаллифи томонидан жавоб қайтарилмаган.