Аёл киши – жамият тараққиётининг муҳим тимсолидир. Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, уларнинг билим ва иқтидорини қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Рақобат қўмитасида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда Қўмитада самарали меҳнат қилаётган хотин-қизлар тақдирланди.
Қўмита раиси Ҳ.Турахужаев ўз табрик нутқида аёлларнинг жамият ва иқтисодиёт ривожидаги ўрнига алоҳида урғу бериб, уларга мустаҳкам соғлиқ, бахт ва муваффақият тилади. Шунингдек, байрам муносабати билан эркаклар жамоаси томонидан ҳам самимий тилаклар ва ҳурмат изҳор этилди.