Бугун Рақобат қўмитасида 2024 йил якунлари бўйича йиғилиш ўтказилди. Унда йил давомида қўлга киритилган ютуқлар сарҳисоб қилинди ва бир гуруҳ ўзининг меҳнати билан ажралиб турган Қўмита ҳодимлари тақдирланди.
Қўмита раиси Ҳалилилло Турахужаев ходимлар олдида нутқ сўзлаб, уларнинг меҳнати ва саъй-ҳаракатлари учун самимий миннатдорчилик билдирди. У ўз чиқишида Қўмита томонидан эришилган ютуқларни таъкидлаб, ижобий имижни шакллантириш, Очиқлик индексида юқори натижалар нафақат мамлакатимиз ҳамда халқаро майдондаги эътирофларга эришилганлигини алоҳида қайд этди.
Бу натижалар Қўмита ходимларининг меҳнати ва халқимизнинг, Президентимизниг қўллаб-қувватлови самараси эканлиги алоҳида эътироф этилди.
Қўмита раиси барчани янги йил билан самимий қутлаб, келгуси йилда ҳам катта муваффақиятларга эришишга ишонч билдирди.