Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасига қўмитанинг “ФАИР ТЕЧ” ягона ахборот тизимига орқали вилоятда фаолият кўрсатаётган чакана ва улгурчи дорихоналарда дори воситаларига белгиланган савдо устамаларини ортиқча қўлланилгани ҳақида келиб тушган мурожаатлари бўйича бошқарма томонидан 36 та чакана ва улгуржи дорихоналарда текширув ва таҳлил ишлари олиб борилди.
Дорихоналарда Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 апрелдаги “Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-110-сонли Қарори ҳамда соҳани тартибга солувчи бошқа қонуности норматив-ҳужжатлар талабларига риоя этилмаганлиги аниқланиб, истеъмолчилардан икки юз млндан ортиқ маблағлар ортиқча олинганлиги маълум бўлди.
Худудий бошқармаси томонидан дорихонадаги масъул шахсларга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонунига амал қилиниши бўйича сотувчи ўз ташкилотининг фирма номи, унинг жойлашган манзили ва иш тартибини истеъмолчига маълум қилиши, Ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товарлар хақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши, товар (иш, хизмат)лар учун хақ тўлашда олди-сотди амалга оширилганда истеъмолчига касса ёки товар чеки берилиши, Дори-дармонларнинг ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати ҳамда уларни сақлаш шартлари кўрсатилган бўлиши лозимлиги, сотувчиларга ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган товарларни қабул қилиш хамда реализация қилиш ман этилганлиги бўйича тушунтиишлар берилди.
Текшириш натижалари бўйича камчиликларга йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 12.10.2005 йилдаги 225-сонли қарорига асосан белгиланган тартибда иш қўзғатилди ва ортиқча олинган даромад суммаларини бюджетнинг тегишли ҳисоб-рақамига ундириш ва истеъмолчиларга қайтариш бўйича ҳудудий бошқарма томонидан тегишли тартибда кўрсатмалар берилди.