Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси  томонидан ходимлар иштирокида жамоавий руҳиятни шакллантириш…

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси  томонидан ходимлар иштирокида жамоавий руҳиятни шакллантириш ҳамда мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш мақсадида, маънавий ҳордиқ чиқаришга қаратилган саёҳатлар ташкил қилиниб, турли кўнгилочар дастурлар, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. Жумладан жорий йилнинг 19-20 август кунлари Қўмита ва Қўмита ҳузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК бир гуруҳ…

Ўзбекистон Президентининг Венгрияга амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрияга амалий ташрифини якунлади. Будапештда давлатимиз раҳбари Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашувлар ўтказди ҳамда “OTP” банки бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди. Мамлакатимиз етакчиси енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатига ташриф буюриб, унинг доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан фикр алмашди. Шунингдек, Венгриянинг…

Ўзбекистон ва Туркия етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

Будапешт шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнида фаол мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро товар…

Озиқ-овқат ва энергия таъминотидаги долзарб вазифалар белгиланди

Бухоро шаҳрида 11 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш орқали нарх-наво барқарорлигини сақлаш ҳамда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан кафолатли таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу йилги қаҳратон қиш ва ёздаги ўта иссиқ кунлар синовли бўлди. Шу боис, келаётган қишга ҳозирданоқ тайёрланиш, бунинг учун етарли озиқ-овқат захирасини шакллантириш…

Бухоро вилоятини ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди

Ромитан туманида 10 август куни Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш бошида Бухоро вилоятидаги янги саноат, хизмат кўрсатиш ва ижтимоий соҳа мажмуаларини ишга тушириш маросими бўлди. Булар – Вобкент туманидаги “Вобкент тола кластер”, Қоракўл туманидаги “Қоракўл кумуш калава”, Қоровулбозор туманидаги “Бухоро реал мото”, Бухоро шаҳридаги “Экваториал чодак”, Когон шаҳридаги “Кончи” ва “Пром…

Ромитандаги тўқимачилик корхонасида минг нафар аёл ишли бўлди

Шавкат Мирзиёев Ромитан туманидаги “WBM Romitex” корхонаси фаолияти билан танишди. Бу корхона миқёси жиҳатидан ҳам, салоҳияти жиҳатидан ҳам улкан. Лойиҳа қиймати 93 миллион доллардан зиёд. Унинг жами ҳудуди 20, ишлаб чиқариш майдони 7 гектар. Туркия ва Германиядан илғор ускуналар келтириб ўрнатилган. Шу тариқа, йилига 25 минг тонна ип-калава тайёрлаш қуввати ва 1000 та иш ўрни яратилган.…

Президент Ромитандаги маҳаллада меҳмон бўлди

Давлатимиз раҳбари Бухоро вилояти Ромитан туманидаги Қаҳрамон маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуши билан яқиндан танишди. Бу ерда 3 минг 900 нафарга яқин аҳоли яшайди. Маҳалланинг драйвери ҳунармандлик ва иссиқхона хўжалиги дейиш мумкин. 200 гектар майдондаги иссиқхоналарда бозорбоп сабзавотлар етиштириб сотилади. Шунингдек, мебелсозлик, тикувчилик, зардўзлик яхши ривожланган. Президентимиз шу ерлик Ҳалил Қобилов ва Гулбаҳор Тўхтаевалар хонадонида бўлди.…

Президент Бухородаги кластер фаолияти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев “Бухоро Агрокластер” тизимидаги бир қатор корхоналар фаолияти билан танишди. Хусусан, Бухоро шаҳридаги “Бухоро Агрокластер ДЗЗ” корхонасида сутни қайта ишлаш ва қадоқлаш йўлга қўйилган. 6,2 миллион доллар инвестиция эвазига қаровсиз майдонда замонавий мажмуа барпо этилиб, Италия ва Россиядан ускуналар келтириб ўрнатилган. 2021 йилда очилган корхонада бугунги кунда йилига 22 минг тонна сут қайта…