Бунёдкорлик лойиҳалари ҳақида ахборот берилди

Давлат раҳбарига Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик лойиҳаларининг бориши ҳақида ахборот берилди. Сўнгги йилларда пойтахтимиз улкан бунёдкорлик майдонига айланди. Кўплаб турар жойлар, ишбилармонлик марказлари, корхоналар, хиёбонлар барпо этилди. Энди урбанизация жараёнларида узоқни ўйлаб, қурилишлар шаҳар ташқарисида амалга оширилмоқда. Улардан энг муҳимлари – Олимпия шаҳарчаси ва Янги Тошкент лойиҳаларидир. Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили 9 ноябрь куни Олимпия…

РАҚАМЛИ ПЛАТФОРМАЛАР ФАОЛИЯТИ НАЗОРАТ ОСТИДА

Куни кеча ижтимоий тармоқларда “Yandex” компанияси Yandex Go иловасида такси нархларини кузатиш функциясини ишга туширилганлиги бўйича маълумотлар берилди. Yandex Go иловасида ишга туширилган нархларини кузатиш функцияси мижоз фойдаланувчилари (йўловчилар)га талаб даражасини кузатиш ва тиғиз пайтдаги қатновлардан қочиш, саёҳатларини яхшироқ режалаштириш имкониятини беради. Қўмита ушбу функция ишга туширилганлигини қўллаб-қувватлайди. Бундан аввалроқ Рақобат қўмитаси ҳайдовчи ва мижозлар…

“Zoodpay” халқаро рақамли платформаси иши бўйича қўшимча маълумот

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига “ZOODUZ HOLDING LIMITED” компанияси томонидан “ORIENTSWISS TASHKENT” МЧЖ ҚКнинг устав фондидан 99,99 фоиз улуш олишга монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини бериш юзасидан давлат хизматлари маркази орқали онлайн равишда 2023 йил 3 июлда мурожаат келиб тушган. Қўмита томонидан мазкур мурожаатни ўрганиш давомида “ZOODUZ HOLDING LIMITED” компанияси…

Темир йўл транспорти соҳаси ходимларига

Ҳурматли дўстлар! Аввало, сизларни – заҳматкаш ишчи ва хизматчилар, қурувчи ва муҳандисларни, машинист ва вагон кузатувчилари, соҳа фахрийларини Темир йўл транспорти ходимлари куни билан чин дилдан самимий табриклайман. Янги Ўзбекистонни – жадал ривожланиб, дунёга юз тутаётган давлат ва жамиятни барпо этишда сиз, азизларнинг ўрнингиз ва ҳиссангиз беқиёс эканини барчамиз миннатдорлик билан эътироф этамиз. Жонажон Ватанимиз…

Ашхободга амалий ташриф якунига етди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбари олий даражадаги учрашувлар ўтказди. Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон Президентларининг уч томонлама саммитида иштирок этди. Унда минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Ташриф доирасидаги тадбирлар якунлангач, Президентимиз Тошкентга жўнаб кетди.

Ўзбекистон Президенти Ашхобод саммитида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 август куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов раислигида ҳамда Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон иштирокида ўтган уч томонлама саммитда иштирок этди. Учрашув кун тартибига мувофиқ, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, энергетика соҳасини ривожлантириш, транспорт-логистика салоҳиятини ошириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида Туркманистон Президентига саммитни…

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг музокаралари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан музокара ўтказди. Учрашувда давлат раҳбарлари қардош халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган Ўзбекистон-Туркманистон чуқурлашган стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Амалий ҳамкорлик барча йўналишларда кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Олий даражадаги келишувлар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Ҳукуматлар, вазирлик…

Ўзбекистон Президенти Туркман халқининг миллий етакчиси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига келгач, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди. Икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди. Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар жадал ривожланиб, мамлакатларимиз стратегик шериклиги изчил мустаҳкамланаётгани мамнуният билан қайд этилди. Савдо, саноат, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт…

Ўзбекистон Президенти Ашхободга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига келди. Аэропортда давлатимиз раҳбарини Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Бугун Туркманистон пойтахтида Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон Президентларининг уч томонлама саммити бўлиб ўтади.