СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ “ТОЗА ҲУДУД” ДУКГА ОРТИҚЧА ОЛИНГАН 3,2 МЛРД СЎМ МАБЛАҒНИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ҚАЙТАРИШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА БЕРИЛДИ
Рақобат қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси 2024 йил II-ярим йиллик иш режасига мувофиқ Сурхондарё вилояти “Тоза ҳудуд” ДУКда аҳолига маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилаётган хизматлар сифати ва ҳолати ҳамда истеъмолчилардан кўрсатилмаган хизматлар учун пул олиш ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказди. Ўрганиш ва таҳлилларда мазкур вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК мавжуд тартиб-қоидаларга риоя қилмаган…
















