Ижтимоий ҳимоянинг янги тизими инсон қадрини таъминлашга хизмат қилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 20 февраль куни ижтимоий ҳимоя соҳасидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мамлакатимиз Конституциясининг 1-моддасида Ўзбекистон ижтимоий давлат экани белгиланган. Шунга мувофиқ, 2023 йил 1 июнда аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш бўйича фармон қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди. Ўтган вақт мобайнида…

Буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори Туркман халқининг улуғ фарзанди Махтумқули Фироғий нафақат туркий халқлар, айни пайтда жаҳон адабиёти ва маданияти тарихида алоҳида ўрин эгаллаган атоқли шоир ва мутафаккирдир. Ҳассос сўз санъаткорининг чуқур гуманизм билан суғорилган асарлари мард ва матонатли, меҳнаткаш туркман халқининг эзгу қадриятлари ва олижаноб фазилатларини тараннум этиши, ҳамиша халқ билан ҳамдард бўлишга, турли миллат…

Ҳудудлардаги ишга солинмаган имкониятлар таҳлил қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни ҳудудларда иқтисодий ўсишни таъминлаш, паст қувватда ишлаётган корхоналарни қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда шу йил январда макроиқтисодий барқарорлик таҳлили бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида топшириқ берилган эди. Унга мувофиқ, ҳудудларда ишга солинмаган қўшимча имкониятлар, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди. Масалан, Қашқадарё вилоятидаги Миришкор каналига қўшимча насос ва…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия ҳамраиси Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Музокаралар аввалида Ҳукумат Раиси ўринбосари Денис Мантуров давлатимиз раҳбарига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Ўзбекистон Президентининг 2023 йил…

Андижонни ривожлантириш бўйича янги марралар белгилаб олинди

16 февраль куни Хонобод шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди. Андижон вилоятида саноат, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, туризм ва ижтимоий соҳалар ривожланмоқда. Шу билан бирга, ҳали фойдаланилмаган имкониятлар ҳам кўп. Йиғилишда шундай имкониятлар кўрсатилиб, уларни ишга солиш бўйича чоралар ва масъуллар белгиланди. Бу йил Андижонда 190 та кўп…

Президент Хонободдаги хонадонда бўлди

Давлатимиз раҳбари Хонобод шаҳри Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи Салоҳиддин Усмонов хонадонида меҳмон бўлди. Оила бошлиғи рафиқаси Зиёда опа билан икки фарзандни вояга етказган. Ҳовли обод. Уй замонавий қиёфага эга, томига қуёш панеллари ўрнатилган. Шунингдек, энергия тежамкор алоҳида иситиш тизими барпо этилган. Сўнгги йилларда Хонободда туризм ривожланмоқда. Инфратузилма яхшиланиб, сайёҳлар жалб этилмоқда. Бу имкониятлардан фойдаланиб, хонадонда…

Янги ҳаёт маҳалласи Ўзбекистонга намуна бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев 16 февраль куни Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрига келиб, аҳоли ҳаёти билан танишди. Хонобод мамлакатимизнинг энг шарқий ҳудуди. Чегарада жойлашгани сабабли илгари ёпиқ шаҳар эди. Охирги йиллардаги ўзгаришлар, яхши қўшничилик сиёсати натижасида Хонобод очилди, унинг иқтисодиёти анча соғломлашди, аҳоли турмуш даражаси оша бошлади. Бугун бу ерда туризм, саноат, мева-сабзавотчилик ва хизматлар ривожланмоқда. Янги…

Андижондаги қозонхонада энергия самарадорлиги ошди

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги марказий қозонхонани бориб кўрди. У яқинда имтиёзли хорижий кредит эвазига реконструкция қилиниб, Хитойда ишлаб чиқарилган 3 та энергия тежамкор қозонлар ўрнатилган. 28 километр иссиқлик қувурлари ётқизилиб, 373 дона индивидуал иссиқлик пунктлари ташкил этилган. Шунингдек, 2 минг киловатт қувватли трансформатор ўрнатилиб, юқори кучланишли электр тармоғи тортилган. Натижада шаҳардаги 271 та кўп…

Янги таълим ва спорт мажмуаси кўздан кечирилди

Давлатимиз раҳбари Андижон шаҳридаги 2-ихтисослаштирилган мактаб-интернатини кўздан кечирди. Мазкур муассаса ўтган йили 50 миллиард сўм давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қурилган. У 504 ўринга мўлжалланган бўлиб, 5-11 синфларда аниқ ва табиий фанларни чуқур ўқитишга ихтисослашган. Мактабга ўқувчилар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан имтиҳон асосида олинади. Мактаб-интернатда 60 дан ортиқ ўқув ва компьютер хоналари, чет тили синфлари,…