ТЕЛЕКАНАЛЛАРДАГИ СПРЕЙ (ДЕЗОДОРАНТ) РЕКЛАМА НАМОЙИШИ ТЎХТАТИЛДИ.
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Аброр Зоҳидовнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида 2024 йил 25 июнь куни телеканалларда жойлаштирилган “Ўўўўв биродарлар, айтинг! «Эркакдек хушбўйланиш» нима дегани?” мавзуида эркаклар учун спрей (дезодорант) реклама мазмунига оид эътирози юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасига мувофиқ, рекламада – жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб…