Ижтимоий тармоқлар орқали “Корзинка” (Қарши эски шаҳар)да яроқлилик муддати ўтган маҳсулот (ряженка) пештаҳтада турибди ва кефир коробкада шишиб қолган” деган мавзуда мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита мурожаатда қайд этилган ҳолатларни маркет бошқарув ходимлари томонидан ўрганиб чиқилганда яроқлилик муддати тугаётган озиқ-овқат маҳсулотлар доимо дастур орқали назоратга олинганлиги, 2025 йил 20 март ҳолатида ҳам муддати ўтган товарлар савдода мавжуд бўлмаган.
Истеъмолчитовар қадоғидаги ишлаб чиқарилган санани, товарни муддатининг тугаш санаси деб талқин қилган бўлиши мумкин. Ряженка маҳсулотининг яроқлилик муддати қадоғида 10 кун этиб қайд этилган.