Ўзбекистон Президенти ва ЖСТ бош директори мамлакатимизнинг ташкилотга аъзо бўлиши масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси доирасида Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистоннинг тез фурсатда ЖСТга аъзо бўлиши бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ўз олдига ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш бўйича қўйган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда ташкилотга қўшилиш муҳим…

Ўзбекистон Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлади

19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясининг умумсиёсий мунозаралари бошланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Сессия раиси Деннис Фрэнсис бошчилигида ўтаётган мунозараларнинг биринчи кунида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, аъзо мамлакатлар етакчилари – Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байден, Бразилия Федератив Республикаси Президенти Луис Инасиу…

Ўзбекистон ва АҚШ етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байден билан учрашуви бўлиб ўтди. Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. АҚШ Президенти мамлакатимиз мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳамда Янги Ўзбекистонда амалда оширилаётган ва муқаррар тус солган ислоҳотлар сиёсатини қатъий қўллаб-қувватлашини…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқи

Ҳурматли раис жаноблари! Ҳурматли Бош котиб жаноблари, делегациялар раҳбарлари, хонимлар ва жаноблар! Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг бугунги сессияси халқаро муносабатлар тизимида фундаментал ўзгаришлар юз бераётган бир шароитда бўлиб ўтмоқда. Жаҳон миқёсида ишонч инқирози кузатилмоқда. Глобал хавфсизлик институтлари фаолиятидаги муаммолар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан чекиниш кучаймоқда. Ва буларнинг барчаси кенг кўламдаги кескинлик ортишига сабаб бўлмоқда.…

Ўзбекистон Президенти ватандошлар билан учрашди

АҚШга амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни Қўшма Штатларда яшаётган ва ишлаётган бир гуруҳ ватандошларимиз ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан учрашди. Очиқ ва жонли мулоқот шаклида ўтган тадбирда давлатимиз раҳбари Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўғрисида сўзлаб берди, мамлакатимиз модернизациясига кўмаклашишда ватандошларимизда…

Ўзбекистон Президенти ХВФ раҳбари билан ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилди

18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳридаги ўзига ажратилган қароргоҳда Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиевани қабул қилди. Глобал иқтисодий вазият юзасидан батафсил фикр алмашилди. ХВФ билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни, шу жумладан жорий йил июнь ойида Самарқанд шаҳрида ўтган икки томонлама учрашувда эришилган келишувлардан келиб чиққан ҳолда янада кенгайтириш масалалари кўриб…

“Air Products” Ўзбекистондаги юқори технологик лойиҳаларга 10 миллиард долларлик инвестиция киритади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига амалий ташриф доирасидаги ишбилармонлик тадбирлари давомида “Air Products” компанияси бошқаруви раиси, президенти ва бош ижрочи директори Сейфи Гасеми билан учрашув ўтказди. Учрашувда АҚШ Давлат котибининг энергетика масалалари бўйича ўринбосари Жеффри Пайетт ҳам иштирок этди. АҚШнинг етакчи компанияси билан стратегик шерикликни янада кенгайтириш масалалари, жорий лойиҳаларнинг бориши ва истиқболга…

Ўзбекистон Президенти АҚШ бизнесининг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш режаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташрифи доирасида 18 сентябрь куни Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм билан учрашув ўтказди. Тадбирда “GE HealthCare”, “Oppenheimer”, “Cerberus”, “CNH” ва “Cintana” корпорациялари раҳбарлари ҳам иштирок этди. Ўзбекистон етакчиси учрашув иштирокчиларини Америка-Ўзбекистон савдо палатаси ташкил этилганининг 30 йиллиги билан табриклаб, ушбу тузилма икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни…

Ўзбекистон Президенти кадрлар тайёрлаш соҳасида шериклик истиқболларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташрифи доирасида “Cintana” компанияси раҳбари Дуглас Беккер билан учрашув ўтказди. Ушбу компания Аризона давлат университети билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, дунёнинг 30 мамлакатида фаолият юритади, университетларда таълим сифатини ошириш билан шуғулланади. “Cintana” асосчиси ва раиси Дуглас Беккер Аризона давлат университети билан ҳамкорликда мамлакатимизда Америка технологиялар университетини ташкил этиш…

Ўзбекистон Президенти қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда “CNH” компанияси вице-президенти Стив Надерни билан учрашди. Активлари қиймати қарийб 50 миллиард доллар бўлган “CNH” трансмиллий компанияси қишлоқ хўжалиги машинасозлигида Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкоридир. Машҳур “Case” ва “New Holland” брендлари остида йўл қуриш ва қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаради. Вице-президент Стив Надерни компаниянинг тармоқдаги бир қатор саноат корхоналарини хусусийлаштириш ва…