Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.
Ҳамкорлик доирасида рақобат сиёсати, давлат харидлари, биржа савдоларини такомиллаштириш, табиий монополия соҳаларини тубдан ислоҳ қилишда илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш, рақобат соҳасига самарали хорижий тажрибаларни жорий этиш ва миллий тизим билан уйғунлаштириш каби йўналишлар устувор вазифалар сифатида белгиланди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ахборот алмашиш, тадқиқот натижаларини чоп этиш ва турли лойиҳаларда биргаликда иштирок этиш бўйича келишиб олдилар.