«Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатлари ўртасидаги савдо салоҳиятини кенгайтириш: қўшма тадқиқотлар ва стратегик ечимлар» мавзусида Туркий Давлатлар Ташкилотининг етакчи таҳлил марказлари иштирокида унга аъзо давлатлар ўртасидаги савдо, рақамли иқтисодиёт, инфратузилма лойиҳалари ва барқарор ривожланиш масалаларига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди.
Анжуманда Қўмита ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори О.Жумаев «Рақамли савдо платформаларини ривожлантиришда рақобат сиёсатининг роли» мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.
Шунингдек, тадбир давомида Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази Озарбайжон Республикасининг Иқтисодий илмий тадқиқотлар институти (ESRI) ва Қозоғистон Республикасининг Евроосиё тадқиқотлар институти (ERI) билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзолади.