Рақобат қўмитаси томонидан “O‘zbekenergota’mir” АЖнинг “Uzauto-Inzi” МЧЖ ҚКнинг “Inzi Amt Co.,Ltd.” компаниясига тегишли бўлган 50 фоиз улушларини олиш бўйича аризаси кўриб чиқилди.
“O‘zbekenergota’mir” АЖ – электр ускуналарини таъмирлаш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот;
“Uzauto-Inzi” МЧЖ ҚК автотранспорт воситалари учун бутловчи қисмлар ва аксессуарлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилот ҳисобланади.
Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битимлар бозорда рақобатга таъсир кўрсатмаслиги бўйича хулосага келинди ва аризани қаноатлантириш ва битимларга розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди.