Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан «UZBAT A.O.» АЖ ҚК ходимларини рақобат сиёсати, истеъмолчилар ҳуқуқлари ва реклама қонунчилиги бўйича малакаси оширилди.
Ўқув курси қуйидаги мавзуларда олиб борилди
“Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва унинг мақсади;
Рақобат қонунчилиги бузилиш ҳолатлари ва юридик оқибатлари;
Инсофсиз рақобат ҳолатларини аниқлаш ва баҳолаш;
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари;
Реклама тўғрисидаги қонун ва амалий талаблар.
Малака ошириш курсидан мақсад «Рақобат тўғрисида», «Реклама тўғрисида» ва «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунлар ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган нормалардан хабардорликни таъминлаш ҳисобланади.
Курс якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.