“VFS GLOBAL” ФАОЛИЯТИДА ДАВЛАТ ТИЛИГА РИОЯ ЭТИЛИШИ ЮЗАСИДАН РАСМИЙ МУРОЖААТ ЮБОРИЛДИ
Рақобат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида реклама ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади. Сўнгги вақтларда Қўмитага виза расмийлаштириш хизматлари билан боғлиқ мурожаатлар, хусусан, виза марказлари ва консалтинг фирмаларининг фаолиятида давлат тилига риоя қилинмаётгани юзасидан фуқаролардан кўплаб эътирозлар келиб тушмоқда. Хусусан, Қашқадарё вилоятидан фуқаро Х.Эшонқулов “VFS Global” ваколатхонаси хизматларида…