Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида “Халқаро туризм ҳуқуқи ва туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммолари” ва “Электрон тижорат соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: халқаро тавсиялар ва мамлакатлар тажрибаси” мавзуларидаги ялпи Конференция бўлиб ўтди.
Мазкур халқаро конференцияда Рақобат қўмитасининг вакиллари иштирок этиб, туризм хизматларини ташкил этишда амалдаги лицензия ва бошқа қонунчилик талаблари ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида амалга оширилаётган давлат назорати юзасидан маълумот беришди. Хусусан, бугунги кунда лицензиясиз туризм хизматларини реклама қилаётган тадбиркорлик субъектларига ҳудудлар кесимида кўрилган таъсир чоралари ва профилактик тадбирлар ҳақида ахборот берилди. Шу билан бирга,…