Жорий йилнинг 16 май куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси маслаҳатчиси Отабек Усмонов “Реклама бозорини тартибга солиш» соҳасида 2024 йил ва 2025 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Рақобат қўмитаси ваколатли давлат органи сифатида 2024 йил ва 2025 йилнинг ўтган даврида рекламаларни жойлаштирилиши ва тарқатилиши бўйича жами 45 мингга яқин, жумладан телевидениеда 650 дан ортиқ, радиода 450 га яқин, ташқи реклама воситаларидагида 36 мингдан ортиқ, босма нашрларда 350 дан ортиқ, интернет ва ижтимоий тармоқларда 7.5 мингдан ортиқ ўрганишлар ўтказилган.
Ўрганиш (мониторинг)лар натижасида 17 641 та ҳолатда қуйидаги йўналишдаги рекламаларда камчиликлар аниқланди ва улар тезкор бартараф этилди.
Хусусан:
185 та ноқонуний реклама ахбороти тарқатиш фаолияти бўйича;
150 та дори воситалари, биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва бошқа (оздирувчи, семиртирувчи) препаратларга оид рекламалар.
Шунингдек, 2 137 та ўрганишларда 337 та савдо ва умумий овқатланиш объектларида тақиқланган маҳсулотларга (тамаки, алкоголь, электрон сигарет, пиво ва бошқалар) тегишли реклама-ахборотларида камчиликларга йўл қўйилган.
452 та объектларда ўтказилган ўрганишларда ташқи реклама объектлари (конструкциялари), меъморий ва тарихий-маданий обидалари ва архитектура ёдгорликларида жойлаштирилган 10 та рекламалари аниқланиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.
Рақобат қўмитаси томонидан рекламага оид аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 200 га яқин субъектга нисбатан тегишли тартибда молиявий санкция қўлланилган.
Шу билан бирга, республика ҳудудида фаолият кўрсатувчи туроператорлар томонидан интернет ва ижтимоий тармоқларда тегишли лицензия ва рухсатномалар бўлмаган ҳолатда “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматлар рекламалари ўрганиб чиқилиб, жами 27 та туроператорга нисбатан молиявий санкция қўлланилган ҳамда “Умра” тадбири ҳақидаги рекламани тўхтатиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан кўрсатмалар берилган.
– 16 та туроператорлари томонидан берилган реклама ахбороти реклама тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари тасдиқланиб, масъул бўлган мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Номуайян доирадаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларнинг ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламасини назорат қилиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 150 дан ортиқ ҳолат бўйича эксперт хулосаси олинган ва амадга оширилган ишлар натижасида 103 та ҳолат бўйича камчиликлар бартараф этилган.
Рақобат қўмитаси томонидан ноқонуний реклама ахбороти тарқатган 90 та веб-сайтни сайтни блоклаш бўйича Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига тегишли тартибда сўров юборилди.
Бундан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ижтимоий тармоқларда эстрада юлдузлари, спортчилар ва блогерлар томонидан ноқонуний реклама қилиш ҳолатлари бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо бериш учун 25 та ҳолатда сўровлар юборилди.
Реклама берувчилар томонидан тақдим этилган реклама эскизларини амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан 305 та экспертиза ва таҳлиллар ўтказилиб, уларнинг 81 таси бўйича реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига номувофиқлиги ҳақида хулосалар берилган.
Рақобат қўмитаси томонидан бу борада тизимли ишлар давом эттирилмоқда.