Фарғона вилоятида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишлари давом эттирилмоқда

Фарғона вилоятида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишлари давом эттирилмоқда Республикамизнинг қолган ҳудудларида ҳам аҳоли ҳамда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур тадбир аҳоли таркиби ва унинг ривожланиш динамикасига оид маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ҳамда улар асосида аҳоли турмуш шароитини яхшилашга қаратилган давлат сиёсатини белгилашга хизмат қилади. Рақобат қўмитаси мутахассислари бошчилигидаги ишчи…

Огоҳ бўлинг! Рақобат қўмитаси номидан тарқатилаётган сохта хабарлар бўйича расмий огоҳлантириш;

#Огоҳ_бўлинг! Рақобат қўмитасига шу каби мазмунда тадбиркор ва фуқароларнинг электрон почтасига хабарлар юборилаётганлиги ҳақидаги мурожаатлар келиб тушмоқда. Бундай кўриниш ва мазмундаги хатлар Рақобат қўмитасига умуман тегишли эмас ва фейк хабарлар ҳисобланади. Мазкур хатдаги ҳаволалар ва QR-код сизнинг маълумотларингизни ўғирлайдиган сохта сайтларга ҳам йўналтириши мумкин. Тадбиркорлардан QR-код ва файлларни ўрнатмасликни фирибгарларга алданиб, фейк хабарларга ишонмасликни сўраймиз.…

Cурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2025 йил давомида истеъмолчилардан жами 3 767 та мурожаатлар келиб тушган

#Кун_рақами Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Cурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2025 йил давомида истеъмолчилардан жами 3 767 та мурожаатлар келиб тушган. Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 3.5 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Ижтимоий тармоқ орқали “Hoshang. Ошхонада бир дона русийзабон йўқ, лекин меню фақат рус тилида…” мавзуида мурожаат қолдирилган

Ижтимоий тармоқ орқали “Hoshang. Ошхонада бир дона русийзабон йўқ, лекин меню фақат рус тилида…” мавзуида мурожаат қолдирилган. Мазкур танқидий мурожаатда “Hoshang” умумий овқатланиш корхонаси томонидан хўрандаларга рус тилида таомнома тақдим этилаётганлиги билдирилган. Ушбу ҳолат юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан амалдаги қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан дастлабки таҳлилий ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қиламиз. Ўрганиш якунлари юзасидан…

Хоразм вилоятида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишлари давом эттирилмоқда

Хоразм вилоятида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишлари давом эттирилмоқда Маълумки, Ўзбекистон Республикасида аҳолини, шунингдек, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишлари 2026 йил 15 январдан бошлаб ўтказилмоқда. Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад аҳоли таркибининг ҳолати ва ривожланиш динамикаси ҳақида маълумотлар тўпланиб, таҳлил қилинади сўнгра улар асосида мамлакатда аҳоли турмуш шароитини яхшилашга қаратилган иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий…

Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2025-йил давомида истеъмолчилардан жами 1186 та мурожаатлар келиб тушган

#Кун_рақами Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2025-йил давомида истеъмолчилардан жами 1186 та мурожаатлар келиб тушган. Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 9 млрд сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Расмий муносабат

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқларда “Тошкентда рекламалар ҳинд тилида пайдо бўла бошлади” мавзуида жойлаштирилган реклама пешлавҳаси  жамоатчилик ўртасида муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Рақобат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда ўрганишлар олиб боргани юзасидан  қуйидагиларни маълум қилади. Хусусан, ўрнатилган реклама пешлавҳаси ноқонуний эканлиги, шунингдек унда Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили тўғрисида” ҳамда “Реклама тўғрисида”ги…

РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ҚУРИЛИШ КОМПАНИЯЛАРИГА НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ҚУРИЛИШ КОМПАНИЯЛАРИГА НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 27-майдаги ПҚ-4732-сон қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш тўғрисидаги низомга мувофиқ, Улуш киритиш асосида қуриш учун маблағларни жалб этувчи қурувчиларнинг электрон рўйхатига киритмаган ҳолда қурилиш объектларини реклама қилиш тақиқланади. Шунга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан қарор ижросини таъминлаш…

“Нархлар барқарорлигини таъминлаш, бозорларда рақобат муҳитини шакллантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида” Меморандум имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўртасида “Нархлар барқарорлигини таъминлаш, бозорларда рақобат муҳитини шакллантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида” Меморандум имзоланди. Бунда ушбу ҳужжат мамлакатда нархлар барқарорлигини таъминлаш, инфляцияни пасайтириш ҳамда товар ва хизматлар бозорларида рақобат муҳитини ривожлантиришга қаратилган самарали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш…

Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2025-йил давомида истеъмолчилардан жами 6860 та мурожаатлар келиб тушган

#Кун_рақами Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2025-йил давомида истеъмолчилардан жами 6860 та мурожаатлар келиб тушган. Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 10.8 млрд сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.