МДҲ давлатларининг Монополияга қарши қонунчилик талабларини бузилиши ҳолатларини биргаликда бартараф этиш бўйича штабнинг 43-йиғилиши бошланди.
Тадбирни Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фарруҳ Карабаев кириш сўзи билан очиб берди очиб берди. Иштирокчилар МДҲ мамлакатларида рақобат қонунчилиги бузилишларининг олдини олиш бўйича асосий чора-тадбирларни муҳокама қилмоқдалар. Шунингдек, маркетплейс платформаларининг шаффофлигини ошириш ва антимонопол комплаенс тизимларини жорий этиш масалалари кўриб чиқилмоқда. Ҳар бир давлат делегацияси ушбу чораларнинг қўлланилиши бўйича ўзаро тажрибаларини алмашмоқда.