Тадбирни Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фарруҳ Карабаев кириш сўзи билан очиб берди очиб берди.
Иштирокчилар МДҲ мамлакатларида рақобат қонунчилиги бузилишларининг олдини олиш бўйича асосий чора-тадбирларни муҳокама қилмоқдалар.
Шунингдек, маркетплейс платформаларининг шаффофлигини ошириш ва антимонопол комплаенс тизимларини жорий этиш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Ҳар бир давлат делегацияси ушбу чораларнинг қўлланилиши бўйича ўзаро тажрибаларини алмашмоқда.