“УМРА” ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШГА ҚАРАТИЛГАН  НОҚОНУНИЙ РЕКЛАМАЛАР ТАРҚАТГАН СУБЪЕКТЛАРГА НИСБАТАН ЧОРА КЎРИЛДИ

Бугунги  кунда оммавий  ахборот воситалари, телеграм каналлари ва ташқи реклама воситаларида хусусий сайёҳлик  фирмалари  ҳамда турагентликлар томонидан “Умра”  зиёратлари  билан  боғлиқ жойлаштирилаётган  реклама  ахборотлари  кескин  фаоллашган,  айниқса интернет  ва  ижтимоий  тармоқларда  бундай  рекламалар кўплаб учрамоқда. Турли  шаклларда  берилаётган  мазкур  рекламаларда,  аввало  кўрсатиладиган  хизматлар,  учиш,  зиёрат  кунлари,  нархи  ва  тақдим  этилиши  лозим  бўлган  ҳужжатлар  ҳамда  туроператорларнинг …

Электромобиль тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни электромобиль ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Мамлакатимизда автомобилсозлик бўйича катта тажриба ва инфратузилма бор. Бугунги кунда 8 та заводда ўнлаб турдаги автомобиллар, йўловчи ва юк машиналари, қишлоқ хўжалиги ва махсус техникалар ишлаб чиқарилмоқда. Яна 2 мингдан зиёд корхонада кооперация асосида бутловчи ва эҳтиёт қисмлар тайёрланмоқда. Ўтган…

Ижтимоий соҳалардаги вазифалар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 5 февраль куни ижтимоий соҳалардаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Ўзбекистонда ижтимоий давлат қуриш стратегик мақсад этиб белгиланган. Аҳоли турмуши учун муносиб шароитлар яратиш, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантириш бўйича барча чоралар кўрилмоқда. Охирги етти йилда мактабгача таълимда қамров 27 фоиздан 74 фоизга етди. Янги мактаблар…

ЭЪЛОН!

2024 йил 2 февраль куни соат 14:00 да АОКА биносида брифинг бўлиб ўтади. Мавзу: “Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳалари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг қарорларини рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш юзасидан амалга оширилган ишлар” Брифингда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси маслаҳатчиси Отабек Усмонов маълумот беради («O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари ҳамда Youtube…

Қишлоқ хўжалиги экспортини ошириш масалалари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев мева-сабзавотчилик ва озиқ-овқат тармоғини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. 2023 йилда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги 4,1 фоиз ўсган. Бу соҳадаги экспорт қарийб 2 миллиард долларни ташкил этган. Лекин мавжуд салоҳият бундан анча юқори. Шу боис давлатимиз раҳбари 18 январь куни экспорт ва саноат масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида мева-сабзавотчиликка доир вазифаларни ҳам кўрсатиб ўтган…

Металлургия соҳасидаги режалар ҳақида ахборот берилди

Президент Шавкат Мирзиёев 1 февраль куни металлургия корхоналарини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Навоий кон-металлургия комбинати, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, Ўзбекистон металлургия комбинати ҳамда “Навоийуран” давлат корхонаси мамлакатимиз иқтисодиётида катта ўрин тутади.  Сўнгги йилларда бу тўртта корхонага 7 миллиард 400 миллион доллар инвестиция киритилди. Бунинг натижасида олтин ишлаб чиқариш ҳажми 23 фоиз, мис 41 фоиз,…

Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча топшириқлар берилди

Президент Шавкат Мирзиёев фармацевтика соҳасини тартибга солиш, аҳолини сифатли ва хавфсиз дори воситалари билан таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Дунёда фармацевтика саноати кенгайиб бормоқда, дори-дармонларнинг янгича турлари ва таркиблари пайдо бўлмоқда. Бу уларнинг сифатини доимий назорат қилиш, ножўя таъсирларини аниқлаш ва таҳлил этиш заруратини туғдирди. Шу боис 23 январь куни “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича…

Биринчи Президентимиз ёдга олинди

Президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши ва давлат қурилишида Биринчи Президентимизнинг улкан хизматлари борлигини ҳурмат билан ёдга оламиз. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг эътибори билан унинг хотираси абадийлаштирилди, мақбараси барпо этилди. Ислом Каримов таваллуд топган 30 январь кунини нишонлаш анъанага айланди.…

АВТОЛИЗИНГ ФИРМА ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ЭҲТИЁТКОР БЎЛИНГ!

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўз ваколатлари доирасида истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши сабабларини таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўриб келади. Ҳозирги вақтга қадар Қўмитага истеъмолчилардан автомобилларни лизинг ва ижарага берувчи корхоналар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилмаётлиги тўғрисида кўплаб мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улар…

“Нархлари давлат томонидан тартибга солиниши лозим бўлган товарлар нархларининг (тарифларининг) шаклланиши ҳамда қўлланилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги “Нархлари давлат томонидан тартибга солиниши лозим бўлган товарлар нархларининг (тарифларининг) шаклланиши ҳамда қўлланилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 722-сон қарори тасдиқланди. Мамлакатимизда товар ва молия бозорида рақобат муҳитини таъминлаш, нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турларини тубдан қисқартириш, устун мавқега эга бўлган хўжалик…