Ўзбекистон ва Германия Президентлари кўп қиррали ҳамкорлик кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар
3 май куни Берлин шаҳридаги Бельвю саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг музокаралари бўлиб ўтди. Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари Федерал Президентга Германияга ташриф билан келиш таклифи ва кўрсатилаётган самимий қабул учун миннатдорлик билдирди. Президентлар Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик мисли кўрилмаган суръатда ривожланиб бораётганини мамнуният билан…