Ўзбекистон Президенти Туркия Президентининг инаугурациясида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Анқарага ташриф давомида жорий йил 28 майдаги сайловда Туркия Республикаси Президенти этиб қайта сайланган Режеп Таййип Эрдоғаннинг инаугурация маросимида иштирок этди. Тадбирда дунёнинг 80 га яқин мамлакатлари вакиллари – давлат ва ҳукумат раҳбарлари, парламент спикерлари, юқори даражадаги расмий шахслар ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти, Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти…

Ўзбекистон Президенти Анқарага келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан ташриф билан Анқара шаҳрига келди. Эсенбоға халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Туркия ҳукумати вакиллари ва Анқара музофоти раҳбарияти кутиб олди. Давлатимиз раҳбари Туркия Президентининг инаугурация маросимида иштирок этади.

Ўзбекистон Президенти Туркияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Анқара шаҳрига жўнаб кетди. Давлатимиз раҳбари Туркия Президентининг инаугурация маросимида иштирок этади.

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркияда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 3 июнь куни Анқара шаҳрида Туркия Президентининг лавозимга киришиши муносабати билан тантанали тадбирларда иштирок этади. Ташкилотчилар қайд этишича, инаугурация маросимида дунёнинг 70 дан зиёд мамлакатидан давлат ва ҳукумат раҳбарлари, расмий делегациялар ва олий мартабали меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.

МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КОМПЛАЕНСГА МАСЪУЛ ХОДИМЛАР МАЛАКАСИ ОШИРИЛМОҚДА

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг мажлислар залида ўқув-семинари ташкил этилди. “Монополияга қарши комплаенс тизимини самарали жорий этиш – фаолиятнинг рақобат қонунчилигига мувофиқлигини таъминлаш гарови” мавзусида ўтказилган тадбирдан кўзланган асосий мақсад ташкилотнинг монополияга қарши комплаенс тизими фаолияти учун масъул бўлган ходимларига рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари…

Ўзбекистон Президенти Европа Кенгаши Президенти билан музокара ўтказди

2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чўлпонота шаҳрига ташриф буюриб, Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи саммити доирасида Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель билан учрашув ўтказди. Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва минтақавий форматда амалий ҳамкорликни ривожлантиришга оид масалаларнинг кенг доираси кўриб чиқилди. Еврокенгаш Президенти Шарль Мишель…

Ўзбекистон Президенти «Марказий Осиё – ЕИ» саммитига келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Чўлпонота шаҳрига келди. Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Бугун Чўлпонотада иккинчи “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити бўлиб ўтади. Унинг кун тартибидан минтақамиз мамлакатларининг Евроиттифоқ билан конструктив мулоқотини янада ривожлантириш ва амалий…

ЯНА БИР ФУҚАРОНИНГ МУАММОСИ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан вилоятдаги яна бир фуқаронинг муаммоси ҳал этилди. Фуқаро ҳудудий бошқармага қуйидаги мазмунда мурожаат йўллаган: Зарафшон шаҳар 14-кичик даҳа ҳудудида қуриладиган Б блок 9-қаватида жойлашган бир хонали, умумий майдони 52,11 кв.м бўлган хонадоннинг баҳоси 198 000 000 сўм қилиб белгиланган. Харидор…

Қирғизистонга ташриф якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чўлпонота шаҳрига амалий ташрифини якунлади. Бугун давлатимиз раҳбари Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель билан музокара ўтказди ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи учрашувида иштирок этиб, минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича бир қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди. Аэропортда олий мартабали меҳмонни Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент…

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чўлпонота шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи учрашувида иштирок этди. Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров раислигида ўтган тадбирда Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Нурмуҳаммад Аманнепесов ҳам қатнашди. Кун тартибига мувофиқ, Марказий…