Ўзбекистон Президенти Қозоғистон билан парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси Раиси Ерлан Кошановни қабул қилди. Учрашув аввалида Қозоғистон Мажлисининг раиси давлатимиз раҳбарига Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Суҳбатда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва…











