Саноат ҳудуди ёнида “Янги Ўзбекистон” массиви қад кўтарди
Президент Шавкат Мирзиёев Қоракўл туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивини бориб кўрди. Ҳудудда илгари бунчалик кенг кўламли қурилиш бўлмаган эди. Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 13 августдаги қарорига мувофиқ “Қоракўл” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилганидан кейин саноат жадал суръатга кирди. Ундаги заводларда келгусида минглаб одамлар иш билан таъминланади. Қолаверса, юртимизнинг бошқа ҳудудларидан ҳам мутахассислар келиб ишлайди. Уларга қулайлик,…











