Савдо шохобчаларида ҳар бир харидорга сифатли хизмат кўрсатилиши лозим

Расмий муносабат Савдо шохобчаларида ҳар бир харидорга сифатли  хизмат кўрсатилиши лозим Ижтимоий тармоқ орқали “Корзинка”  эрталаб соат 10.00гача бетартиблиги,  иш вақти соат 8.00дан бошланига қарамай,  савдо шохобчаси хизмат кўрсатишга тайёр эмаслиги ҳақида” танқидий материал қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш  ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан  “ANGLESEY FOOD” МЧЖ ХКга сўров хати юборилди. Унга жавобан…

Рекламаларда она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш тақиқланади

РАСМИЙ МУНОСАБАТ Рекламаларда она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш тақиқланади Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Media24uz” телеграм каналида 2024 йил 30 июль куни телеканалларда тарқатилаётган рекламаларга оид танқидий мазмундаги мақола юзасидан (https://t.me/media24uz қуйидагиларни маълум қилади. Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 36-моддасига мувофиқ, она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш…

Автомобилларга газ тўлдириш станцияларида сотилаётган метан ва суюлтирилган (пропан) газ нархларини барқарорлигини таъминлаш мақсадида қўлланиладиган назорат механизмлари

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда, Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев Автомобилларга газ тўлдириш станцияларида сотилаётган метан ва суюлтирилган (пропан) газ нархларини барқарорлигини таъминлаш мақсадида қўлланиладиган назорат механизмлари юзасидан маълумот бериб ўтди. Давлатимиз Раҳбари томонидан метан гази нархларининг асоссиз ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича Рақобат қўмитаси,…

ФУҚАРОНИНГ ТУРАР-ЖОЙ МУАММОСИ ҚЎШИМЧА КЕЛИШУВ АСОСИДА ЕЧИМ ТОПДИ

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқ орқали  “Нурафшон шахрида қурилиши режалаштирилган кўп қаватли уйларга бошланғич тўлов қилганмиз, ушбу уйлар 2023 йил май ойида қурилиб битказилиши лозим бўлган, лекин бугунги кунга қадар қурилиш тугатилмаган, ҳаттоки биринчи қаватдан бу ёғига ўтилмаган… Тегишли мутасадди ташкилотлардан бу масала ечим топишида ёрдам сўраб қоламиз…” мавзуида  танқидий материал қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчиларнинг…

Реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларини таъминлаш ижроси назоратга олинди

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқ орқали “Чорсудаги савдо маркази биносининг юзига ўрнатилган танитмаларнинг бари реклама қонунчилигига бутунлай тескаридир! Пойтахтимизнинг қоқ ўртасида “савлат тўкиб турган” танитмаларда давлат тилида битилган биронта ҳам матн йўқ!” мавзусида танқидий материал қолирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмитанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан…

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ 4 ТА ТУМАН ҲОКИМЛИКЛАРИ ҚАБУЛ ҚИЛГАН ҚАРОРЛАРИ ВА БОШҚА ҲУЖЖАТЛАРДА “РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИГА ЗИД ҲОЛАТЛАР АНИҚЛАНДИ

Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йилнинг 6 ойи давомида вилоят туман ҳокимликлари ва давлат бошқарув органларининг вилоят таркибий бўлинмаларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари юзасидан жами 10 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатлар юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Мазкур ўрганишлар жараёнида, Нишон, Шаҳрисабз, Ғузор ва Муборак туман ҳокимликларида 19 та ҳолатда товар ёки…