Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий даражадаги Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишидаги нутқи
Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Олий даражадаги Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилиши иштирокчиларини қутлашдан мамнунман. Ҳамкасбларимнинг сўзларига қўшилган ҳолда, Россия Федерацияси Президенти ҳурматли Владимир Владимирович Путинга ушбу учрашувимизни ташкил этгани учун миннатдорлик билдираман. Ҳеч шубҳасиз, Россиянинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига самарали раислиги мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали шерикликнинг янги йўналишларини илгари суришга хизмат қилади. Ҳурматли ҳамкасблар! Ўзбекистон ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат сифатида Бирлашма…










