“ROODELL” МЧЖга (“KIA SONET” автомашинаси рекламасида) қонунбузилиш ҳолати бўйича молиявий жарима қўлланилди
Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган мониторинглар натижасида “ROODELL” МЧЖ фаолиятида реклама қонунчилиги талабларига риоя этилмаслик ҳолати аниқланди. Хусусан, оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилган рекламаларда “KIA SONET” автомашинаси муддатли тўлов учун 0%” деган мазмундаги маълумотлар тарқатилган. Бироқ, мазкур реклама ахборотида “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддаси талабларига зид равишда шартноманинг муҳим шартлари, жумладан, қўшимча тўловлар ҳақида…