Ўзбекистон Президенти Қозоғистон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаиловни қабул қилди. Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Учрашув аввалида Бош вазир Алихан Смаилов давлатимиз раҳбарига Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг самимий…

Ўзбекистон Президенти Франциянинг етакчи компаниялари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун мавжуд кенг имкониятларни қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 май куни қўшма Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси, Франция ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик масалалари ва хориждаги француз фуқароларининг ишлари бўйича вазир-делегати Оливье Бешт бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Мамлакатимизда Франциянинг етакчи компания ва ташкилотлари иштирокидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорликнинг аниқ лойиҳаларини илгари суриш ва жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди. Учрашув аввалида вазир…

Ўзбекистон Президенти мамлакатимизда ФИФАнинг йирик тадбирларини ўтказишни таклиф этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро футбол федерацияси раҳбари Жанни Инфантино билан 5 май куни ўтказган учрашувда мамлакатимизда футболни оммалаштириш ва йирик тадбирларни биргаликда ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. Нуфузли глобал спорт ташкилоти раҳбари мамлакатимизда футболни ривожлантириш, унга ёшлар ва қизларни кенг жалб қилиш, истеъдодларни тарбиялаш, оммабоп ва замонавий инфратузилмани яратиш, малакали мураббийлар ва соҳа мутахассисларини…

Ўзбекистон Президентининг Германияга ташрифи якунига етди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга икки кунлик ташрифи якунланди. Берлинда давлатимиз раҳбари ГФР Канцлери Олаф Шольц ва Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан музокаралар ўтказди. Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Германия Президентлари биргаликда Жеймс Симон галереясига ташриф буюриб, “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача” номли ноёб кўргазмани…

Ўзбекистон ва Беларусь Президентлари амалий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 4 май куни Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан ўтказган телефон орқали мулоқотида қўшма кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш ва савдо муносабатларининг суръатини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди. Суҳбат аввалида Беларусь Президенти жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади. Президентлар Ўзбекистон-Беларусь…

Ўзбекистон Президенти Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германияга ташрифи доирасида 3 май куни ушбу мамлакатнинг етакчи компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Германия томонидан тадбирда Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси, Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши, Германия энергетика агентлиги, “CLAAS”, “Knauf”, “Siemens Energy”, “Lasselsberger”, “Aurubis”, “Linde Group”, “Gunter Papenburg”, “Falk-Porsche-Technik”, “Mangold Consulting”, “DB Engineering”, “Landesbank”, “Commerzbank”, “KfW Bank”, “Deutsche…

Ўзбекистон ва Германия Президентлари ўзбек халқининг маданий-тарихий меросига бағишланган ноёб кўргазмани очиб бердилар

Германияга ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Берлин шаҳридаги жаҳонга машҳур Жеймс Симон галереясида “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача” номли ноёб кўргазмани очдилар. Давлатимиз раҳбари очилиш маросимида икки мамлакатда халқларимизнинг бой маданий мероси ва бугунги ютуқларига қизиқиш ортиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Ўзбекистонда Гёте, Гейне, Шиллер,…

Ўзбекистон ва Германия Президентлари кўп қиррали ҳамкорлик кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

3 май куни Берлин шаҳридаги Бельвю саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг музокаралари бўлиб ўтди. Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари Федерал Президентга Германияга ташриф билан келиш таклифи ва кўрсатилаётган самимий қабул учун миннатдорлик билдирди. Президентлар Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик мисли кўрилмаган суръатда ривожланиб бораётганини мамнуният билан…

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ДАСТУРЛАРИ АМАЛДА

Янги Ўзбекистонда барча соҳа қатори инсонга бўлган муносабат ҳам тубдан ўзгариб бормоқда, бунда асосий мақсад инсон қадри учун унга эътибор ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳам бундай хайрли ишларда фаол иштирок этмоқда. Қўмита томонидан бугунги кунгача ”Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож яшовчи…

ДОРИ ВОСИТАЛАРИ НАРХЛАРИНИНГ СУНЪИЙ РАВИШДА ОШИРИЛИШИ ОЛДИ ОЛИНАДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “FAIR TECH” ягона ахборот тизими доирасида алоҳида модул ишлаб чиқилди. Бундан кўзланган асосий мақсад истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва фармацевтика соҳасида қонунчилик меъёрларининг истеъмолчи фойдасига ишлашини интерактив усулларда назорат қилишдан иборат. Ушбу янги тизим бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш онлайн тарзда тезкор амалга оширилади…