Ашхободга амалий ташриф якунига етди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбари олий даражадаги учрашувлар ўтказди. Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон Президентларининг уч томонлама саммитида иштирок этди. Унда минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Ташриф доирасидаги тадбирлар якунлангач, Президентимиз Тошкентга жўнаб кетди.

Ўзбекистон Президенти Ашхобод саммитида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 август куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов раислигида ҳамда Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон иштирокида ўтган уч томонлама саммитда иштирок этди. Учрашув кун тартибига мувофиқ, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, энергетика соҳасини ривожлантириш, транспорт-логистика салоҳиятини ошириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида Туркманистон Президентига саммитни…

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг музокаралари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан музокара ўтказди. Учрашувда давлат раҳбарлари қардош халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган Ўзбекистон-Туркманистон чуқурлашган стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Амалий ҳамкорлик барча йўналишларда кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Олий даражадаги келишувлар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Ҳукуматлар, вазирлик…

Ўзбекистон Президенти Туркман халқининг миллий етакчиси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига келгач, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди. Икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди. Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар жадал ривожланиб, мамлакатларимиз стратегик шериклиги изчил мустаҳкамланаётгани мамнуният билан қайд этилди. Савдо, саноат, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт…

Ўзбекистон Президенти Ашхободга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига келди. Аэропортда давлатимиз раҳбарини Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Бугун Туркманистон пойтахтида Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон Президентларининг уч томонлама саммити бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркманистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон томонининг таклифига биноан 4 август куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди. Мамлакатимиз етакчиси Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон давлат раҳбарларининг уч томонлама учрашувида иштирок этади.

“ZOODPAY” ХАЛҚАРО РАҚАМЛИ ПЛАТФОРМАСИГА НИСБАТАН ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан республика ҳудудида фаолият юритаётган “Zoodpay” (“Zoodpay” МЧЖ)  савдо белгиси остидаги микрокредитлаш корхонаси таъсисчиси ҳисобланган “Orientswiss Tashkent” МЧЖ ҚКси устав фондининг 99,99 фоиз улушини монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олмасдан Бирлашган Араб Амирликларида рўйхатдан ўтган “Zooduz Holding Limited” компаниясига сотиш бўйича  битим тузилганлиги ҳолати юзасидан…

РАҚОБАТ МУҲИТИ: ТАҲЛИЛ ВА ЧОРАЛАР

   Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳи­моя қилиш қўмитаси томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида зим­мадаги вазифалар доирасида бир қатор ишлар амалга оширилган. Ҳисобот даврида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан project.gov.uz портали орқали қўмита ва унинг ҳудудий органларига тушган 1242 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари¬нинг рақобат муҳитига таъсири юзасидан хулосалар тайёрланган,…