Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркманистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон томонининг таклифига биноан 4 август куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди. Мамлакатимиз етакчиси Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон давлат раҳбарларининг уч томонлама учрашувида иштирок этади.

“ZOODPAY” ХАЛҚАРО РАҚАМЛИ ПЛАТФОРМАСИГА НИСБАТАН ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан республика ҳудудида фаолият юритаётган “Zoodpay” (“Zoodpay” МЧЖ)  савдо белгиси остидаги микрокредитлаш корхонаси таъсисчиси ҳисобланган “Orientswiss Tashkent” МЧЖ ҚКси устав фондининг 99,99 фоиз улушини монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олмасдан Бирлашган Араб Амирликларида рўйхатдан ўтган “Zooduz Holding Limited” компаниясига сотиш бўйича  битим тузилганлиги ҳолати юзасидан…

РАҚОБАТ МУҲИТИ: ТАҲЛИЛ ВА ЧОРАЛАР

   Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳи­моя қилиш қўмитаси томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида зим­мадаги вазифалар доирасида бир қатор ишлар амалга оширилган. Ҳисобот даврида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан project.gov.uz портали орқали қўмита ва унинг ҳудудий органларига тушган 1242 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари¬нинг рақобат муҳитига таъсири юзасидан хулосалар тайёрланган,…

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон томонининг таклифига биноан жорий йил 4 август куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражада учрашувлар ўтказиш ҳамда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон Президентларининг уч томонлама саммитида иштирок этиш режалаштирилган. Тадбирлар давомида минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилади.

Камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи чоғида “Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркида бўлди. Татаристон Республикаси билан ҳамкорликдаги мазкур технопарк ўтган йил 23 март куни очилган эди. Бугунги кунда 10 миллион долларликдан зиёд 5 та корхона ишга туширилган. Жорий йил якунига қадар қиймати 18 миллион доллар бўлган яна 8 та лойиҳа амалга оширилади. Хусусан, “Родиум Полимер” масъулияти чекланган жамияти томонидан кўпиклантирилган…

Қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластерида биринчи трактор ишлаб чиқарилди

Бу кластер Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги қарорига асосан ташкил қилинган эди. Машинасозликдаги 5 та корхона қувватлари мақбуллаштирилиб, Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи негизида тўлиқ циклли кластер тизими йўлга қўйилди. Бунинг учун қарийб 38 минг квадрат метр янги иншоотлар қурилиб, 35 минг квадрат метрдан зиёд мавжуд бинолар таъмирланди. Кластер йилига 15 минг дона трактор,…

Президент ёш футболчилар ва соҳа мутахассислари билан фикр алмашди

Давлатимиз раҳбари Юқори Чирчиқ туманида барпо этилётган Футбол бўйича миллий терма жамоалар марказини бориб кўрди. Бу марказ Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси (ФИФА) билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. Ҳозирда 8 минг ўринли стадион қурилган. Яна 7 та машғулот майдони, пляж футболи майдони, футзал манежи, бассейн, реабилитация мажмуаси ва ётоқхоналар қурилиши режалаштирилган. Соҳа мутасаддилари билан суҳбатда миллий футболимизга…

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2023 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва янги таҳрирда қабул қилинган «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳияти.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2023 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва янги таҳрирда қабул қилинган «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳияти. 2023 йил 2 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрaцияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникatsiялар Агентлигида Ўзбекистон Республикаси “Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2023 йилнинг 1-ярим йиллигида…

Президент саноат корхоналарини бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 август куни “Ангрен” эркин иқтисодий зонасидаги корхоналар фаолияти билан танишди. 2012 йилда ташкил этилган мазкур иқтисодий зона сўнгги йилларда ҳам ҳудуд, ҳам салоҳият жиҳатидан кенгайди. У Ангрен шаҳри, Оҳангарон шаҳри ва тумани, Бекобод шаҳрининг бир қисмини қамраб олган. Бугун ушбу зонада 76 та корхона, уларда 11 мингдан зиёд аҳоли ишламоқда. Улардан…