Ўзбекистон Президенти Бокуга келди

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Боку шаҳрига келди. Ҳайдар Алиев номидаги аэропортда давлатимиз раҳбарини Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Бугун бўлиб ўтадиган олий даражадаги учрашувларда икки…

Ўзбекистон Президенти Озарбайжонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 22 август куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Ташриф дастурига мувофиқ, Боку шаҳрида тор ва кенгайтирилган таркибда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Биргаликда Фузулий ва Шуша шаҳарларига ташриф буюриш, давлат раҳбарлари иштирокида бошқа тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Озарбайжон Республикасига давлат ташрифига доир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Ташриф дастурида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки мамлакат етакчилари иштирокидаги бошқа тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган. Кун тартибидан Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Музокаралар якунида…

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси  томонидан ходимлар иштирокида жамоавий руҳиятни шакллантириш…

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси  томонидан ходимлар иштирокида жамоавий руҳиятни шакллантириш ҳамда мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш мақсадида, маънавий ҳордиқ чиқаришга қаратилган саёҳатлар ташкил қилиниб, турли кўнгилочар дастурлар, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. Жумладан жорий йилнинг 19-20 август кунлари Қўмита ва Қўмита ҳузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК бир гуруҳ…

Ўзбекистон Президентининг Венгрияга амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрияга амалий ташрифини якунлади. Будапештда давлатимиз раҳбари Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашувлар ўтказди ҳамда “OTP” банки бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди. Мамлакатимиз етакчиси енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатига ташриф буюриб, унинг доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан фикр алмашди. Шунингдек, Венгриянинг…

Ўзбекистон ва Туркия етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

Будапешт шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнида фаол мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро товар…

Озиқ-овқат ва энергия таъминотидаги долзарб вазифалар белгиланди

Бухоро шаҳрида 11 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш орқали нарх-наво барқарорлигини сақлаш ҳамда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан кафолатли таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу йилги қаҳратон қиш ва ёздаги ўта иссиқ кунлар синовли бўлди. Шу боис, келаётган қишга ҳозирданоқ тайёрланиш, бунинг учун етарли озиқ-овқат захирасини шакллантириш…

Бухоро вилоятини ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди

Ромитан туманида 10 август куни Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш бошида Бухоро вилоятидаги янги саноат, хизмат кўрсатиш ва ижтимоий соҳа мажмуаларини ишга тушириш маросими бўлди. Булар – Вобкент туманидаги “Вобкент тола кластер”, Қоракўл туманидаги “Қоракўл кумуш калава”, Қоровулбозор туманидаги “Бухоро реал мото”, Бухоро шаҳридаги “Экваториал чодак”, Когон шаҳридаги “Кончи” ва “Пром…